Goal24.uz » Жаҳон » Жасур Яхшибоев тўлиқ ҳаракат қилган ўйинда “Шахтёр Солигорск” ғалаба қозонди

Жасур Яхшибоев тўлиқ ҳаракат қилган ўйинда “Шахтёр Солигорск” ғалаба қозонди

Автор: admin

Футбол бўйича Беларус чемпионатининг 20-турида “Шахтёр” 31-июл, жума куни “Слутск” майдонига сафар қилди.
Учрашувнинг 25-дақиқасида Артём Архипов пеналтини аниқ бажариб, солигорскликларни олдинга олиб чиқди. 60-дақиқада Жасур Яхшибоев рақиб жарима майдонига ёриб кираётган бир вақтда қўполлик билан тўхтатилди. Натижада белгиланган жарима зарбасини Никола Антич аниқ бажарди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.
Мазкур баҳсда ўзбекистонлик ҳужумчи тўлиқ ҳаракат қилди.
Шу тариқа “Шахтёр” очколарини 40 тага етказиб олган ҳолда пешқадамликда давом этмоқда. Жамоа битта захира ўйини бор БАТEдан уч очко олдинда.
Беларус Олий Лигаси
20-тур баҳси
31-июл, жума
“Слутск” — “Шахтёр Солигорск” 0:2
Голлар: 0:1 – 25, пеналти Архипов, 0:2 – 61 Антич.
“Слутск”: Панкратов, Анюкевич, Такулов, Чеботаев, Кривулкин, Салу, Апанасович (Сердюк, 63), Семенов, Бураев, Тетеренко, Зуевич (Велко, 74).
“Шахтёр”: Гутор, Антич, Хадаркевич, Сачивко, Вукманич (Бурко, 46), Селява, Сзоке, Иванович, Яхшибоев, Подстрелов (Бодул), Архипов (Баланович, 29).
Огоҳлантиришлар: Кривулкин (25), Вукманич (27), Такулов (60), Салу (61), Сердюк (64), Сзоке (76).
190   
Добавить комментарий
Ваше имя: *