Goal24.uz » Европа жамоалари » Fransiya » ПСЖ пеналтилар сериясида “Лион”ни мағлуб этиб, Францийа Лига Кубогига эга чиқди

ПСЖ пеналтилар сериясида “Лион”ни мағлуб этиб, Францийа Лига Кубогига эга чиқди

Автор: admin

Футбол бўйича Францийа Лига Кубогининг финалида ПСЖ ва “Лион” клублари 31-июл, жума куни ўзаро баҳс юритди.
Учрашувнинг асосий вақтида дарвозалар дахлсиз қолди. Қўшимча бўлимларда ҳам ҳисоб ўзгармагач пеналтилар сериясига мурожаат қилинди.
Пеналтилар сериясида парижлик футболчилар кучлироқ чиқди. ПСЖ сафида Анхел ди Мария, Марко Верратти, Леандро Паредес, Андер Эррера ва Неймар мўлжални аниқ олган бўлса, “Лион”дан Ёаким Андерсен, Карл Токо Экамби, Максанс Какре, Тяго Мендес ва Уссем Ауар 11 метрлик жарима зарбасини аниқ ижро этди. Бертран Траоренинг ягона хатоси эса “Лион”га қимматга тушди.
Шу тариқа ПСЖ тўққизинчи марта ушбу совринни қўлга киритди ва бу борда рекордчи ҳисобланади. “Лион” эса 2000/01-йилги мавсумда бир бор Лига Кубогида зафар қучганди.
Аввалроқ Томас Тухел шогирдлари муддатидан олдин тўхтатилган Францийа чемпиони ғолибига айланган ва Францийа Кубогига эга чиққанди.
Францийа Лига Кубоги
Финал баҳси
31-июл, жума
ПСЖ — “Лион” 0:0 (пеналти — 6:5)
ПСЖ: Навас, Баккер, Тиаго Силва (Паредес, 90), Курзава (Керер, 70), Маркинёс (Диалло, 114), Гуе (Эррера, 58), Верратти, Ди Мария, Кимпембе, Неймар, Икарди (Сарабия, 58).
“Лион”: Антони Лопеш, Марсал, Марсело (Андерсен, 81), Денаер, Дюбуа (Рафаел, 86), Ауар, Бруно Гимараес (Тиаго Мендес, 65), Какре, Корне, Депай (Токо-Экамби, 80), Дембеле (Траоре, 80).
Огоҳлантиришлар: Какре (19), Тиаго Силва (55), Бруно Гимараес (61), Эррера (79), Марсал (94), Маркинёс (95), Паредес (100), Ди Мария (115).
Четлатиш: Рафаел (119).
186   
Добавить комментарий
Ваше имя: *