Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Гвардиола “Реал” билан ўйин ҳақида: “Буюк клублар ҳаммасини ўзгартириб юбориши мумкин. Устунлик ҳақида ўйламаслигимиз керак”

Гвардиола “Реал” билан ўйин ҳақида: “Буюк клублар ҳаммасини ўзгартириб юбориши мумкин. Устунлик ҳақида ўйламаслигимиз керак”

Автор: admin

“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола ЭЧЛ 1/8 финалининг “Реал”га қарши жавоб ўйини олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Мазкур жамоаларнинг Мадридда ўтган илк учрашувида “Манчестер Сити” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган.
“Биз биринчи беллашувда яхши натижага эришдик. Агар “Манчестер Сити” ушбу натижага маҳлиё бўлиб қолса, бизнинг кейинги босқичга ўтишимиз қийинлашади. Биз олдимизда турган 95 дақиқа давомида бор этиборимизни ўйинга қаратиб, масулият билан тўп тепишимиз керак бўлади.
Айни пайтда биринчи учрашувдан кейинги устунлигмиз ҳақида ўйлашнинг ҳожати йўқ. Бу қандай устунлик эканлигини жуда яхши биламиз. Буюк жамоалар ўйин тақдирини исталган вақт ўзгартириб юборишлари мумкин, “Барселона” ва “Бавария” сингари. “Реал” ЧЛ баҳсларида қандай ҳаракат қилиш лозимлигини билади ва жавоб ўйинидаям худди шундай ҳаракат қилади”, деди Гвардиола.
128   
Добавить комментарий
Ваше имя: *