Goal24.uz » Жаҳон » Роналдинё август ойида уй қамоғидан озод қилиниши мумкин

Роналдинё август ойида уй қамоғидан озод қилиниши мумкин

Автор: admin

“Барселона” ва Бразилия терма жамоаси собиқ футболчиси Роналдинё Парагвайдаги тўрт ойлик уй қамоғидан сўнг озодликка чиқарилиши мумкин. Бу ҳақда ЭСПН хабар бермоқда.
Хабар қилинишича, тергов 90% га якунланган. Прокуратура пул “ювиш” ёки Роналдинёнинг уюшган жиноятчиликка алоқаси борлиги тўғрисида айблов эълон қилмаган.
Роналдинё ва у билан бирга бўлиб турган акасига айбни тан олиш ва жарима тўлаш эвазига ишни тугатиш таклиф қилиниши мумкин.
Таъкидланишича, Роналдинёнинг адвокатлари август ойида ака-укаларни озод қилиш устида жиддий иш олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, март ойи бошларида 40 ёшли бразилиялик акаси билан Парагвай ҳудудига сохта паспорт билан кирганлиги учун ҳибсга олинганди. Шундан кейин улар 32 кун давомида қамоқда сақланди. Ҳозирда ака-ука Асунсёндаги меҳмонхонада уй қамоғида бўлиб турибди.
118   
Добавить комментарий
Ваше имя: *