Goal24.uz » Европа жамоалари » Криштиану Роналду “Олтин бутса” учун курашдан чиқди. У “Рома”га қарши ўйин қайдномасига киритилмади

Криштиану Роналду “Олтин бутса” учун курашдан чиқди. У “Рома”га қарши ўйин қайдномасига киритилмади

Автор: admin

“Ювентус” клуби А Серия сўнгги тури доирасида бўлиб ўтадиган “Рома”га қарши ўйин учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди.
Ундан жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналду ўрин олмади.
Шу тариқа португалиялик футболчи мавсум якунларига кўра “Олтин бутса” курашидан чиқди. Роналдунинг ҳисобида 31 та гол мавжуд эди.
Айни вақтда тўпурарлар пойгасида “Лацио” ҳужумчиси Чиро Иммобиле етакчилик қилмоқда — унинг ҳисобида 35 та гол мавжуд. Аввалроқ италиялик футболчи “Бавария” форварди Роберт Левандовскидан (34) ўзиб кетганди.
Шу тариқа катта эҳтимол билан Иммобиле 2019/20-йилги мавсум “Олтин бутса” совринига эга чиқади. Чиро А Серия доирасидаги 36 ўйинда 35 та гол урди ва ўнта голли узатма амалга оширди. Футболчи голларнинг 14 тасини пеналтидан киритган.
126   
Добавить комментарий
Ваше имя: *