Goal24.uz » Европа жамоалари » Коутинёнинг «Арсенал»га трансфер қилишнинг яна бир варианти пайдо бўлди

Коутинёнинг «Арсенал»га трансфер қилишнинг яна бир варианти пайдо бўлди

Автор: admin

«Барселона» ярим ҳимоячиси Филиппе Коутинё фаолиятини «Арсенал»да давом эттириши мумкин.

"Тҳе Индепендент" тарқатган хабарга кўра, лондонликлар "кўк-анорранглилар" футболчисини қўлга киритишнинг турли вариантини кўриб чиқишмоқда. Биринчи вариант — ижара. Иккинчи вариант — бразилиялик футболчининг трансферини тўлиқ сотиб олиш.

Учинчи вариант эса — «Барселона» билан ўйинчи алмашиш. Хусусан, "канонирлар" ярим ҳимоячи Маттео Гендузи каталонияликларга бериб, унинг устига яна 9 миллион фунт тўлашлари мумкин.

«Ювентус» ҳам Гендузига қизиқиш билдираётгани вазиятни мураккаблаштириши мумкин. Чунки «Арсенал» аввалроқ туринликлар билан унинг трансферини муҳокама қилган эди.

Гендузи «Брайтон»га қарши ўйиндаги можароли вазиятдан сўнг бирор марта «Арсенал» қайдномасидан ўрин олмади. Ўшанда ярим ҳимоячи ўйин пайтида рақиб жамоа футболчилари устидан кулган эди.

Коутинё жорий мавсумда ижара асосида «Бавария»да ўйнамоқда. У Бундеслига доирасида 23та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол урди ва 6та ассистни амалга оширди.
Манба: спортс.ру
135   
Добавить комментарий
Ваше имя: *