Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Бартомеу: «Артур билан келишувимиз бор эди. У клубга ва жамоадошларига ҳурмацизлик қилди»

Бартомеу: «Артур билан келишувимиз бор эди. У клубга ва жамоадошларига ҳурмацизлик қилди»

Автор: admin

«Барселона» президенти Хосеп Бартомеу яримҳимоячи Артурнинг жамоага қайтишни истамаётганлигини тасдиқлади.
Маълумот учун, бразилиялик Чемпионлар Лигаси якунлангач, август ойи охирида «Ювентус» сафига қўшилиши керак.
«Артур жамоадошларига ҳурмацизлик қилди, чунки клуб Чемпионлар Лигасида яхши иштирок этишни истайди. Ўйинчининг муҳим турнир олдидан бундай қарорга келиши – мантиқсизлик. Бундай ҳаракат ҳеч нарса билан оқланмайди. 
Биз Артур билан Чемпионлар Лигасига якунига қадар унинг таркибда бўлишига келишиб олгандик. Бу келишув чемпионат учун ҳам, Чемпионлар Лигаси учун ҳам амал қилади. У ўз ўрнига эга, жамоага ёрдам берадиган футболчидир.
У қисқа таътилдан сўнг ўзини кўрсатмади. Биз суриштиришни бошладик. Сўнг у қўнғироқ қилди ва шундай деди: «Мен қатмайман, Бразилияда қоламан». Бу – унинг қарори. Унга ҳеч ким рухсат бермади», – деб Бартомеунинг сўзларини келтиради Диарио Спорт.
102   
Добавить комментарий
Ваше имя: *