Goal24.uz » Европа жамоалари » Rossiya » «Спартак» Кокорин трансферини эълон қилди. Унга катта миқдорда кўтарма пули тўланган

«Спартак» Кокорин трансферини эълон қилди. Унга катта миқдорда кўтарма пули тўланган

Автор: admin

Москванинг «Спартак» клуби Александр Кокоринни ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб расмий саҳифаларида эълон қилинди: «Хуш келибсан, Саша», деб ёзди клуб расмий твиттери.
Эркин агент сифатида «Спартак»га қўшилган Кокорин клуб билан 3 йиллик шартнома имзолаган. Бу вақт давомида футболчи йилига 3 миллион евродан кўпроқ маош олади. Шунингдек, рус нашрларида «Спартак» расман текинга келган Кокоринга 2,5 миллион евро кўтарма пули тўлагани айтилмоқда.
Кокорин ўтган мавсумни РПЛнинг бошқа жамоаси «Сочи» сафида ўтказганди. Фаолияти давомида фақат Россияда ўйнаган 29 ёшли ҳужумчи бунгача «Зенит» ва «Динамо» жамоаларида ҳаракат қилган. Павел Мамаев билан бирга қилган зўравонлигидан сўнг «Зенит» у билан шартномани бекор қилганди.
114   
Добавить комментарий
Ваше имя: *