Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » Гаттузо: «Мессини фақат тушимда тўхтата олишим мумкин»

Гаттузо: «Мессини фақат тушимда тўхтата олишим мумкин»

Автор: admin

«Наполи» бош мураббийи Женнаро Гаттузо Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашуви доирасидаги «Барселона»га қарши ўйин олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.
«Яхлит жамоа сифатида ҳаракат қилиб, ўз кучимизга ишонсак имконият албатта бўлади. Ўйин оғир ўтишини жуда яхши тушуниб турибмиз. Нимага қодирлигимизни кўрсатишимиз учун миямизни ортиқча нарсалардан халос қилишимиз керак. Мессини тўхтата оламанми? Уни фақат тушимда тўхтата олишим мумкин. Ёки у билан ПлайСтатион ўйнаганимда тўхтата оларман. 
Инсиненинг ҳолати? Тиббий кўрик натижаларига кўра, унинг аҳволи ҳақида хулоса чиқарамиз. Умид қиламанки, жароҳат биз ўйлаганчалик жиддий эмас», - дея Гаттузонинг сўзларини келтирмоқда Скй Спорт Италиа.
 
Маълумот учун, «Барселона» — «Наполи» учрашуви 8 август куни «Камп Ноу» стадионида ўтказилади. Дастлабки ўйинда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилган эди.
119   
Добавить комментарий
Ваше имя: *