Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Бартомеу: «Барса»даги ёши 30дан ошган ўйинчилар иштиёқини йўқотган, деган гапларга қўшилмайман»

Бартомеу: «Барса»даги ёши 30дан ошган ўйинчилар иштиёқини йўқотган, деган гапларга қўшилмайман»

Автор: admin

«Барселона» президенти Жозеп Бартомеу жамоанинг ёши 30дан ошган футболчиларини мақтади.
«Жамоадаги ёши 30дан ошган ўйинчилар иштиёқини йўқотган қабилидаги гапларга қўшилмайман. Улар ҳозир ҳам энг яхшиларимиз. Ажойиб ўйин намойиш этиб, машғулотларда ҳам керак бўлса ҳаммадан кўп ишлашди, ғалаба учун бор куч ва имкониятларини ишга солишди. Бу футболчиларимизнинг иштиёқ ва амбициялари кучли эканлигига шубҳам йўқ. 
Уларнинг тажриба ва маҳоратларини янги авлод билан уйғунлаштириш - энг яхши комбинация. Футболчиларимизнинг баъзан ғазабланиши ёки жаҳл устида фикр билдириши ҳам уларнинг доим ғалабага чанқоқ эканликларини кўрсатади», - дейди «Барселона» раҳбари.
Аввалроқ Лионел Мессининг шартномаси якунига етгач, у 2021 йилда Каталония клубини тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинганди.
114   
Добавить комментарий
Ваше имя: *