Goal24.uz » Европа жамоалари » Rossiya » Остон Ўрунов душанба куни «Спартак»да тиббий кўрикдан ўтади

Остон Ўрунов душанба куни «Спартак»да тиббий кўрикдан ўтади

Автор: admin

Россиялик таниқли журналист ва инсайдер Нобел Арустамяннинг хабар беришича, «Уфа» яримҳимоячиси Остон Ўрунов тез орада «Спартак» сафига қўшилади.
«Спартак»нинг Кокориндан кейинги трансфери Остон Ўрунов бўлади. У эртага, душанба куни «Спартак»да тиббий кўрикдан ўтади. Бу билан ўзгаришлар тўхтамаслигига ишончим комил. «Спартак» ҳали харидларни давом эттиради. Жамоа янги футболчиларни таклиф этишдан ташқари, аксарият ўйинчиларини бошқа клубларга сотади», - дея ёзган Арустамян.
Аввалроқ, Москва клубининг Остон Ўрунов трансфери учун 2 миллион евро сарфлаётгани, ўзбекистонлик футболчига эса йиллик 600 минг евро маош берилиши ҳақида хабар қилинган эди.
148   
Добавить комментарий
Ваше имя: *