Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Бартомеу: «Сетен «Барселона» бош мураббийи лавозимида қолади»

Бартомеу: «Сетен «Барселона» бош мураббийи лавозимида қолади»

Автор: admin

«Барселона» президенти Хосеп Мария Бартомеу баёнот бериб, Кике Сетен келаси мавсумда ҳам жамоа бошқарувида қолишини маълум қилди.

«Сетен билан тузилган шартнома мавжуд. Уни бош мураббий вазифасига тайинлаганимизда, унга фақат ушбу мавсумда эмас, келгуси мавсумда ҳам ишлашини айтган эдик. Мураббийнинг фаолиятига атиги бир неча ойдан сўнг, боз устига, орада пандемия билан боғлиқ танаффусдан сўнг, баҳо бериш қийин. Артуро Видал мураббий ўйинчиларни яхши билиб олиш ва улар билан ишлаш учун кам вақтга эга бўлганини айтди.

Биз мураббийни алмаштириш ҳақида бирор марта ўйламадик. Сетен — бизнинг мураббий. Биз ҳеч ким билан гаплашмадик. Лоран Блан ҳам, бошқаси билан ҳам.

Мен Хави билан гаплашиб тураман. У билан муносабатларимиз яхши. Лекин у ўз клуби билан шартномани яқиндагина узайтирди. Вақти келиб у «Барселона» бш мураббийига айланади. Қачонлигини эса унинг ўзи ҳал қилади», — деди Бартомеу.

Эслатиб ўтамиз, 61 ёшли Сетен 2020 йилнинг январ ойида «Барселона» бош мураббийига айланган эди.
Манба: спорт24.ру
109   
Добавить комментарий
Ваше имя: *