Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Дисквалификасияга учраган Рамос «Реал» билан Манчестерга йўл олади

Дисквалификасияга учраган Рамос «Реал» билан Манчестерга йўл олади

Автор: admin

«Реал» сардори Серхио Рамос дисквалификасияга учраганига қарамай, Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичидан ўрин олган «Манчестер Сити»га қарши сафардаги ўйинга жамоа билан бирга йўл олади.

Футболчи жамоадошларини руҳлантириш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида шундай қилмоқчи. У жамоа етакчиси сифатида бу вазифани бажармоқчи. Испаниялик футболчининг фикрича, «Реал» Мадриддаги ўйинда «Сити»га ноҳақ ютқазган. Шу боис, "Қироллик клуби" ўйин тақдирини ҳал қилишига ишонмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Рамос дастлабки учрашувнинг 87-дақиқасида майдондан четлатилгани боис жавоб баҳсида иштирок эта олмайди.

«Сити» ва «Реал» жамоалари ўртасидаги ўйин 7 август куни "Этихад" стадионида бўлиб ўтади.
Манба: спортс.ру
102   
Добавить комментарий
Ваше имя: *