Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Гвардиола орзусидаги футболчини олди

Гвардиола орзусидаги футболчини олди

Автор: admin

Гвардиола хурсанд
“Валенсия” ярим ҳимоячиси Ферран Торрес “Манчестер Сити” сафига қўшиладиган бўлди. 20 ёшли испаниялик футболчи Гвардиола жамоаси билан беш йиллик шартнома имзолади.
Манчестерликлар Торрес учун “Валенсия”га 25 миллион эвро тўлайди. Агар ярим ҳимоячи ишончли ўйин кўрсата олса, испан клуби турли бонуслар кўринишида яна 12 миллион эвро олади.
Эътиборли жиҳати, Ферран Торрес илгари жамоасида ўзини кўрсатолмаган ва “Валенсия” ундан қутилишни режалаштирган эди. Бироқ, якунланган мавсумда Торрес салоҳиятини намойиш этиб, гранд клублар эътиборини ўзини қаратди. У 44 та учрашувда олтита гол уриб, саккизта голли пас оширди.
166   
Добавить комментарий
Ваше имя: *