Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » Капелло: "Олтин тўп"нинг бўлажак совриндори "Рома"да тўп сурмоқда

Капелло: "Олтин тўп"нинг бўлажак совриндори "Рома"да тўп сурмоқда

Автор: admin

Мураббий унга юқори баҳо бермоқда.
Таниқли мураббий Фабио Капелло "Рома" ярим ҳимоячиси Николо Занолонинг иқтидорига юқори баҳо бермоқда.
"Кака "Олтин тўп"ни қўлга киритганида Заноло каби кучли футболчи бўлмаган, у кўпроқ техникага таянарди.
Занолонинг ўйини мени ўзига ром қилди. Унда юқори савияга чиқиш учун барча нарса этарли. Катта салоҳиятли футболчилар талайгина, бироқ у бир бош устун. У нафақат "Олтин тўп", яна кўпроқ нарсаларни қўлга киритиши мумкин.
Ҳозир кўплаб ёш иқтидор эгалари бор, уларнинг ҳеч бири Занолодек эмас, шунинг учун у дунёнинг энг яхши футболчиси номини қўлга киритиш учун этарли салоҳиятига эга", - дейди Капелло.
143   
Добавить комментарий
Ваше имя: *