Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » Клуб раҳбариятини танқид қилган Конте «Интер»ни тарк этиши мумкин

Клуб раҳбариятини танқид қилган Конте «Интер»ни тарк этиши мумкин

Автор: admin

«Интер» клуби бош мураббийи Антонио Конте жамоани тарк этиши мумкин, дея хабар бермоқда Ла Газзетта делло Спорт.
Манбанинг ёзишича, 51 ёшли италиялик мутахассиснинг Милан клуби раҳбарияти билан муносабати совуқлашган. Бош мураббий клуб раҳбариятини жамоа футболчиларини ҳимоя қилмасликда танқид қилган эди. 
«Конте яқин кунларда клуб бош директори Жузеппе Маротта билан учрашув ўтказиши кутилмоқда. Ушбу суҳбатда жамоа бош мураббий клубнинг кейинги режаларидан қониқмаса, ўз лавозимини тарк этиши мумкин», - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Антонио Конте 2019 йилнинг ёзида «Интер» бош мураббийига айланган эди. А Серия жорий мавсуми якунига кўра, «Интер» Конте қўл остида «Ювентус»дан бор йўғи бир очко кам жамғарган ҳолда чемпионатни 2-ўринда якунлади.
150   
Добавить комментарий
Ваше имя: *