Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » “Челси”нинг уч футболчиси Англия Кубоги финалида жиддий жароҳат олди

“Челси”нинг уч футболчиси Англия Кубоги финалида жиддий жароҳат олди

Автор: admin

“Челси” клубининг уч нафар футболчиси “Арсенал”га (1:2) қарши кечган Англия Кубоги финалида жароҳат олди.
Лондонликлар сардори Сесар Аспиликуета биринчи бўлимда жароҳат олди ва кўз ёш тўккан ҳолда майдонни тарк этди. Иккинчи бўлим дебютида эса Кристиан Пулишич сафдан чиқди.
“Кўклар” устози Френк Лемпарднинг маълум қилишича, ҳар икки футболчи ҳам тизза орти пайларидан жароҳат олган. Футболчилар яқин орада тиббий кўрикдан ўтади.
Шунингдек, Пулишичнинг ўрнига майдонга тушган Педро ҳам ўйин якунланиши арафасида елкасидан жароҳат олди. Дастлабки тахминларга кўра, испаниялик футболчида елка чиқиши кузатилган бўлиши мумкин.
Шу тариқа Аспиликуета ва Пулишич Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финал жавоб баҳсидан ўрин олган “Бавария”га қарши ўйинда иштирок эта олмайди. Педронинг иштирок этиш масаласи сўроқ остида қолмоқда.
“Бавария” ва “Челси” жамоалари ўртасидаги учрашув 8-август куни Мюнхенда бўлиб ўтади. Дастлабки ўйинда немис клуби 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.
157   
Добавить комментарий
Ваше имя: *