Goal24.uz » Жаҳон » Собиқ футболчи Финляндия бош вазирига уйланди

Собиқ футболчи Финляндия бош вазирига уйланди

Автор: admin

34 ёшли Финляндия бош вазири Санна Марин финляндилик собиқ футболчи Маркус Райкконенга турмушга чиқди, дея хабар бермоқда мамлакат ҳукумати расмий сайти.
Финляндиянинг ТПВ ва «Илвес» клублари собиқ футболчиси ва мамлакат бош вазирининг никоҳ тўйи 40 киши – оила аъзолари ва келин-куёвнинг яқин дўстлари иштирокида ўтказилган. 16 йил аввал танишган бу жуфтликнинг 2,5 яшар қизалоқ фарзанди бор. 
Маълумот учун, 2019 йилнинг декабр ойида Финляндия бош вазири этиб сайланган Санна Марин дунёдаги энг ёш ҳукумат раҳбари саналади. 34 ёшли Маркус Райкконен эса 2009 йилда футболчилик фаолиятини якунлаган.
210   
Добавить комментарий
Ваше имя: *