Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Уейн Руни: “Манчестер Юнайтед” Гвардиоланинг “Барселона”си билан тенгма-тенг ўйнайман деб 2 та ЙЧЛ финалини бой берган

Уейн Руни: “Манчестер Юнайтед” Гвардиоланинг “Барселона”си билан тенгма-тенг ўйнайман деб 2 та ЙЧЛ финалини бой берган

Автор: admin

“Манчестер Юнайтед” собиқ ҳужумчиси Уейн Руни Чемпионлар Лигаси 1/8 финал жавоб баҳси доирасидаги “Манчестер Сити” — “Реал” учрашуви ҳақида фикр билдирар экан, мазкур мусобақа доирасида “Барселона”га мағлуб бўлган ўйинларини ёдга олди.
“Манчестер Юнайтед” Чемпионлар Лигасининг 2008/09 ва 2010/11-йилги мавсуми финалларида “Барселона”га ютқазиб қўйганди.
“ “Реал” каби клуб учун ўйинга қуйидаги фикрлар билан тушиш қийин: “Биз тўпни рақибга топширамиз”. Бу шунингдек, “Манчестер Юнайтед”га ҳам тегишли. Биз Гвардиоланинг “Барселона”си билан тенгма-тенг ўйнаймиз деб иккита финални бой берганмиз. Уларга нисбатан юқори прессинг қўллаб,  ютмоқчи бўлганмиз, бу ўзинга суиқасд қилиш билан тенг.
Алекс Фергюсон нималар дегани ёдимда: ъБиз “Манчестер Юнайтед”миз ва ҳужум қиламиз. Бу клуб маданиятиъ. Ўйлашимча, ўйинчилар қалбининг тубида бу нотўғри йўл эканини ҳис қилган, чунки биз 2008-йилги ярим финалда фойда келтирган йўлдан юраётгандик. Ва албатта, икки ўйинда ҳам ютқаздик.
Клуб ҳақидаги бу гаплар тўғри, бироқ кейинчалик ўтириб, мағлубият ҳақида ўйлай бошлайсан. Мен учун Чемпионлар Лигасида қай йўл билан ғалаба қозонишнинг фарқи йўқ. “Ливерпул” ўтган йилги финалда қандай ҳаракат қилганини кўринг. Менимча, Зидан ҳам худди шундай ўйлайди.
Шунга қарамасдан, “Манчестер Сити” ғалаба қозонади деб ўйлайман. Улар олдинга ўтиши ва гол уриши шарт эмас. 0:1 ҳисобидаги мағлубият ҳам улар фойдасига ишлайди. Улар биринчи ўйинда чуқур ҳимояланиб, “Реал”ни ҳайрон қолдирди. Гвардиола жамоаси бундай ўйин услубида ўйнаганини биринчи марта кўрдим, менимча, “Этиҳад”да ҳам шундай бўлади. Улар мушук-сиқчон ўйнаши мумкин”, — дейди Руни.
“Манчестер Сити” ва “Реал” ўртасидаги ўйин 7-август куни Манчестерда бўлиб ўтади. Мадриддаги учрашувда “шаҳарликлар” 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритганди.
147   
Добавить комментарий
Ваше имя: *