Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » «Интер» Мессининг трансфери борасида расмий баёнот берди

«Интер» Мессининг трансфери борасида расмий баёнот берди

Автор: admin

"Интер" бош директори Жузеппе Маротта "Барселона" ҳужумчиси Лионел Мессининг "нерадзурри" сафига ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга ўз муносабатини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, тарқатилган сўнгги хабарларда, "Интер" келаси йилнинг ёзида аргентиналик футболчини бепул қўлга киритиб, унга йиллик маоши 65 миллион еврога тенг бўлган 4 йиллик шартнома таклиф қилиши айтилган эди.

"Месси "Интер"га ўтади? Вазиятга реал баҳо бериш керак. Бу трансфер — шунчаки утопия. Лео бизнинг сафимизга қўшилишини барча истамоқда, аммо мен фантазияга берилмоқчи эмасман.

Албатта, у ажойиб футболчи, аммо Лео "Барселона" сафида ўйнамоқда. Ушбу шаҳар ва мазкур жамоа унга идеал даражада мос келади. Ўйлашимча, Месси фаолиятини ўша ерда якунлайди", – деди Маротта "Скй Спорт Италиа"га берган интервюсида.
Манба: спорт24.ру
208   
Добавить комментарий
Ваше имя: *