Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Лемпард Виллиан ҳақида: «Унинг қандай қарор қабул қилишини билмайман»

Лемпард Виллиан ҳақида: «Унинг қандай қарор қабул қилишини билмайман»

Автор: admin

«Челси» бош мураббийи Френк Лемпард яримҳимоячи Виллианнинг жамоадаги келажаги ҳақида гапирди.
«Бу – унинг қарори, менда бу саволга жавоб йўқ. Мен Виллиан билан жуда яхши муносабатдаман, лекин у қандай қарор қабул қилишини билмайман. 
Агар у яқин кунларда қарорини айтса, яхши бўлади. Албатта, мен Виллиандан жуда мамнунман. У якунланган мавсумда қойилмақом ҳаракат қилди. 
Аммо бу – унинг танлови, мен уни ҳурмат қиламан. У «Челси»нинг ажойиб вакили бўлди. Агар у қолишга қарор қилса, клуб ҳам бундан хурсанд бўлади», – деб Лемпарднинг сўзларини келтиради Гоал.
Эслатиб ўтамиз, Лондон клуби августда эркин агентга айланиши мумкин бўлган футболчи билан музокараларни қайта бошлаган. «Аристократлар» Виллианга 2 йилдан кўпроқ муддатли шартнома таклиф қилишни исташмаяпти, яримҳимоячи эса 3 йиллик битим хоҳламоқда. 
Маълумот учун, «Барселона» Виллианга айнан 3 йиллик шартнома таклиф қилган. Шунингдек, футболчига «Арсенал» ҳам даъвогарлик қилмоқда.
106   
Добавить комментарий
Ваше имя: *