Goal24.uz » Chempionlar ligasi » Венгер ЙEЧЛда ғолиб чиқишга даъвогар 2 клубни айтди

Венгер ЙEЧЛда ғолиб чиқишга даъвогар 2 клубни айтди

Автор: admin

«Арсенал» клуби собиқ бош мураббийи Арсен Венгер Европа чемпионлар лигасининг жорий мавсумида ғолиб чиқишга асосий даъвогарларни айтиб ўтди.

«Сиз «Аталанта» ёки «Атлетико»га қарши майдонга чиққанингизда, ҳамма нарса содир бўлиши мумкин. Лекин салоҳият жиҳатдан мен учун «Манчестер Сити» ва «ПСЖ» фаворит ҳисобланади. Шу билан бирга, «Пари Сен-Жермен» 3-4 йил аввалгисига нисбатан кучсизроқ. Ўшанда улар ҳар томонлама кучли эди, шунингдек, мусобақа савияси ҳам юқори эди. Лекин Европа футболи даражаси жуда ва жуда юқори савияда қолган. «ПСЖ» эса Европанинг энг кучли 2-3 клуби сафига киради.

«ПСЖ» ҳамон Чемпионлар лигасида ғолиб чиқмаганига сабаб қидириш шарт эмас. Ҳаттоки «Реал»да ҳам 10-15 йил давомида ЙEЧЛда ғалаба қозона олмаган пайтлар бўлган. Кейин улар кетма-кет 3 марта ғалаба қозонишди», — деди Венгер.

Эслатиб ўтамиз, «Ман Сити» 1/8 финал босқичида «Реал» билан тўқнаш келади. Дастлабки ўйинда "шаҳарликлар" Мадридда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган.

«ПСЖ» эса чорак финал йўлланмасини қўлга киритган бўлиб, жамоа 12 август куни ярим финал йўлланмаси учун «Аталанта»га қарши майдонга чиқади.
Манба: спорт24.ру
175   
Добавить комментарий
Ваше имя: *