Goal24.uz » Европа жамоалари » Пеналтиларни ҳисобга олмаса, «Олтин бутса» кимга насиб этарди?

Пеналтиларни ҳисобга олмаса, «Олтин бутса» кимга насиб этарди?

Автор: admin

«Ласио» ҳужумчиси Чиро Иммобиле якунланган мавсумда 36та гол билан «Олтин бутса»ни қўлга киритди. Италиялик футболчи ўз голларининг 14тасини пеналтидан урган.

"Граcеноте Ливе" твиттери пеналтиларни инобатга олмаган ҳолда Европанинг топ-чемпионатларидаги тўпурарлар рўйхатини тузди. Унга кўра, «Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски етакчига айланди. Пеналтидан урилган голларни чиқариб ташлса, полшалик футболчининг тўплари 29тани ташкил қилди.

Бу борада иккинчи поғонани «Лейпциг» форварди Тимо Вернер банд этди — 25 гол. Иммобиле эса 22та гол билан учинчи ўринни банд этди.

"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду эса бу рейтингда кучли бешликка кирмади — 19 гол.

29 — Роберт Левандовски
25 — Тимо Вернер
22 — Чиро Иммобиле
21 — Денни Ингз
20 — Лионел Месси
20 — Пер-Эмерик Обамеянг
20 — Раҳим Стерлинг
Манба: спорт24.ру
133   
Добавить комментарий
Ваше имя: *