Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » "Реал" 2013 йилда Левандовскига шартнома таклиф қилган эди. Битимнинг шартлари билан танишинг

"Реал" 2013 йилда Левандовскига шартнома таклиф қилган эди. Битимнинг шартлари билан танишинг

Автор: admin

Полшанинг "Онет Спорт" нашри Мадриднинг "Реал" клуби форвард Роберт Левандовскига 2013 йилнинг декабрида таклиф қилган шартнома тафсилотларини элон қилди.

Ўша пайтда Дортмунднинг "Боруссия"сида ўйнаб юрган поляк "Бавария" билан оғзаки келишувга эришиб бўлган эди. 
"Қаймоқранглилар" Хосе Анхел Санчес ва Мануел Редондо томонидан таклиф қилинган битим 6 йилга мўлжалланган эди: 2014 йилнинг июлидан 2020 йилнинг июнига қадар.
Левандовски шартномани имзолашга рози бўлганида маҳаллий солиқлар билан қўшиб ҳисоблаганда 10,9 млн эвро бонусга эга бўларди. Бундан 1,9 млн ўйинчига дарҳол тақдим қилиниши, пулнинг қолган қисми шартноманинг ҳар йили учун 1,5 млн эвродан тўлаб борилиши керак эди. Робертга солиқларни ҳисобга олган ҳолда 8,6 млн эвро йиллик маош таклиф қилинган.
Шунингдек, битимда футболчи учун бир нечта шартлар ҳам бўлган: Левандовски мотоcиклда юриши, моторли қайиқда сайр қилиши, парашютдан сакраши ва тоғга чиқиш машқларини бажариши тақиқланган.
159   
Добавить комментарий
Ваше имя: *