Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » Манба: «Интер» Алексис Санчесни «МЮ»дан 15 миллион еврога сотиб олди

Манба: «Интер» Алексис Санчесни «МЮ»дан 15 миллион еврога сотиб олди

Автор: admin

Алексис Санчес «Интер»да қоладиган бўлди. Италия клуби чилилик форварднинг трансфери масаласида «Манчестер Юнайтед» билан келишувга эришди, дея хабар бермоқда Cорриере делла Сера.
Манбанинг ёзишича, Санчеснинг трансфер келишуви 15 миллион еврони ташкил этади. Футболчининг ўзи ҳам Милан клубида кейинги уч мавсум давомида жами 15 миллион евро маош олади.
Қайд этишилича, клуб Европа лигаси доирасидаги «Интер» - «Хетафе» учрашувидан кейин ушбу трансферни расман эълон қилади. 
Маълумот учун, Санчес якунланган мавсумда «Интер» сафида 29 ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 10та голли узатмага муаллифлик қилган.
106   
Добавить комментарий
Ваше имя: *