Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » Конте «Ювентус»га қайтишни истаяпти

Конте «Ювентус»га қайтишни истаяпти

Автор: admin

Ла Репубблиcа журналисти Франко Ванни сўзларига кўра, 51 ёшли мутахассис «Ювентус»га қайтишни истаяпти. Бир неча ҳафта олдин у туринликларнинг футболчилари билан гаплашган ва бош мураббий Маурицио Саррининг келажаги билан қизиққан.
Конте ўтган йили «Ювентус»га қайтмоқчи эди. Унинг номзоди спорт директори Фабио Паратичи ва вице-президент Павел Недвед томонидан ҳам маъқулланганди. Аммо клуб хўжайинлари Конте билан шартнома имзолашни тақиқлаб қўйишган.
Аввалроқ, Конте «Интер» раҳбариятини танқид қилгани учун лавозимини тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Бироқ, клуб хўжайини Стивен Чжан унинг Европа Лигаси мусобақаси якунига қадар ишлашини талаб қилмоқда. 
Агар Конте «Интер»ни тарк этса, унинг ўрнини Массимилиано Аллегри ёки Маурисио Почеттино эгаллаши мумкин.
Конте 2011-2014 йилларда «Ювентус»ни бошқарган ва 3 марта Италия чемпиони бўлиб, 2 марта Италия Суперкубогини қўлга киритган.
98   
Добавить комментарий
Ваше имя: *