Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » “Олтин бутса” 10 йил деганда илк бор “Реал” ёки “Барселона” футболчисига насиб этмади

“Олтин бутса” 10 йил деганда илк бор “Реал” ёки “Барселона” футболчисига насиб этмади

Автор: admin

“Лацио” ҳужумчиси Чиро Иммобиле 2019/20-йилги мавсум якунларига кўра “Олтин бутса” совринига эга чиқди.
Италиялик футболчи А Серия жорий мавсумида 36 та гол урди.
Шу тариқа 2010-йилдан кейин илк бор “Реал” ёки “Барселона” футболчиси “Олтин бутса”га эга чиқолмади. 2009-йилда “Атлетико” ҳужумчиси Диего Форлан 32 та гол билан ушбу совринга эга чиққанди. Шундан кейин ўн йил мобайнида “Олтин тўп”га фақат “Реал” ва “Барселона” футболчилари сазовор бўлган.

Шунингдек, А Серия футболчиси 2007-йилдан бери илк бор “Олтин бутса”ни қўлга киритди. 13 йил аввал “Рома” форварди Франческо Тотти 26 та гол урган ҳолда Европада тенгсиз бўлганди.
172   
Добавить комментарий
Ваше имя: *