Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » «Челси»ни 10 футболчи тарк этиши мумкин

«Челси»ни 10 футболчи тарк этиши мумкин

Автор: admin

«Челси» таркибда жиддий ўзгаришларни содир қилмоқчи.
Тҳе Тимес хабарига кўра, клубни 10 футболчи тарк этиши мумкин. 
Катта эҳтимол билан дарвозабон Кепа Аррисабалага ижарага кетади. Чунки унинг трансферини амалга оширишга қодир клубнинг топилиши мушкул.
Шунингдек, раҳбарият Курт Зума, Андреас Кристенсен, Эмерсон ва Маркос Алонсо бўйича бериладиган таклифларни ҳам кўриб чиқишга тайёр.
Бундан ташқари, ўтган мавсумда жароҳатлар гирдобида қолган Нголо Канте ҳам сотиб юборилиши мумкин.
Ҳужумчи Миши Батшуайи шартномаси 2021 йилда ниҳоясига етади, шу туфайли «Челси» у билан хайрлашишга тайёр. Унинг трансферига «Лидс» қизиқмоқда.
Виллиан ҳам катта эҳтимол билан клубни тарк этади. У билан янги шартнома имзоланмади.
112   
Добавить комментарий
Ваше имя: *