Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » АПЛнинг энг қиммат таркибга эга жамоаси маълум бўлди

АПЛнинг энг қиммат таркибга эга жамоаси маълум бўлди

Автор: admin

Трансфермаркт портали 2019/20 йилги мавсум якунлари бўйича Англия Премер Лигаси жамоаларининг таркиби нархини эълон қилди.

Унга кўра «Манчестер Сити» жамоаси энг қиммат таркибга эга бўлиб турибди. «Шаҳарликлар» таркиби 1,03 миллиард еврога баҳоланган. Кейинги ўринда жорий мавсум чемпиони «Ливерпул» (1,02 миллиард евро) жой олган.

Энг арзон таркиб «Шеффилд Юнайтед»га тегишли бўлиб, 130,4 миллион еврони ташкил қилган.

Энг қиммат таркибга эга АПЛ клублари топ-10 лиги билан танишинг:

1. «Манчестер Сити» — 1,03 миллиард евро

2. «Ливерпул» — 1,02 млрд евро

3. «Челси» — 831 миллион евро

4. «Манчестер Юнайтед» — 728,7 млн евро

5. «Тоттенҳем» — 698,4 млн евро

6. «Арсенал» — 571,9 млн евро

7. «Лестер» — 450,5 млн евро

8. «Эвертон» — 412,4 млн евро

9. «Вулверҳемптон» — 342,3 млн евро

10. «Вест Ҳем» — 306,3 млн евро
Манба: дарё.уз
159   
Добавить комментарий
Ваше имя: *