Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » “Барселона” ЙЧЛда ғолиб бўла олмаса Кике Сетенни истеъфога чиқаради. Унинг ўрнини ким эгаллаши маълум

“Барселона” ЙЧЛда ғолиб бўла олмаса Кике Сетенни истеъфога чиқаради. Унинг ўрнини ким эгаллаши маълум

Автор: admin

“Тоттенҳем” клубининг собиқ бош мураббийи Маурисио Почеттино фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин.
Даилй Маил нашрининг хабар қилишича, “Барселона” ушбу ёзда Кике Сетенни истеъфога чиқарадиган бўлса, аргентиналик мутахассисни олиб келиши мумкин.

Каталонлар клуби президенти Хосеп Бартомеунинг Почеттино билан муносабатлари аъло даражада. Сетен кетадиган бўлса, Маурисио “Барселона” бош мураббийи бўлишга асосий даъвогарга айланади.
Таъкидланишича, “Барселона” Европа Чемпионлар Лигаси жорий мавсумида ғалаба қозона олмаса, испаниялик мутахассисга чиқиш эшиклари кўрсатилиши мумкин.
Аввалроқ Почеттино “Эспанёл”да ишлагани сабаб “Барселона” таклифини рад этганди. Бироқ “Эспанёл” келаси мавсум Сегундада ўйнайди, шу сабаб жамоалар Ла Лигада ўзаро тўқнаш келмайди. “Барселона”нинг Каталония дербисидаги рақиби “Эспанёл” Почеттинонинг футболчилик фаолиятидаги сўнгги жамоа бўлган. Шунингдек, мутахассис 2009—2012-йиллар мобайнида жамоани бошқарган.
Эслатиб ўтамиз, 2018-йилда Почеттино “Арсенал” ёки “Барселона”га бош мураббий бўлишдан кўра Аргентинага қайтиб, фермада ишлашни маъқул кўришини айтганди. Бир неча кун аввал у ўша вақтдаги сўзлари орқали “Барселона”га ҳурмацизлик қилишни истамагани ҳақида гапирганди.
185   
Добавить комментарий
Ваше имя: *