Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » “Барселона” 60 миллион эвролик таклифдан юз ўгирди

“Барселона” 60 миллион эвролик таклифдан юз ўгирди

Автор: admin

Каталонияликлар қайсарлик қилмоқда
“Барселона” раҳбарияти январ ойида “Брага”дан трансфер ҳуқуқи 30 миллион эврога сотиб олинган Францишку Тринкау бўйича таклифни қабул қилмади.
Англиянинг номи сир тутилаётган клуби 20 ёшли португалиялик футболчи учун 60 миллион эвро тўламоқчи эди. Бу таклифни футболчининг агенти Жорже Мендеш олиб келган. Мендеш “Вулверхемптон” ва “Манчестер Юнайтед”нинг яқин ҳамкори ҳисобланади.
Мавсумни ўз ватанида ўтказган ёш футболчи жами 27 та учрашувда саккизта гол урди ва бешта голли пас узатди.
167   
Добавить комментарий
Ваше имя: *