Goal24.uz » Жаҳон » Адебаёр «Сити» – «Реал» ўйини ҳақида: «Мадрид клуби гол машинаси – Роналду билан фаворит бўларди»

Адебаёр «Сити» – «Реал» ўйини ҳақида: «Мадрид клуби гол машинаси – Роналду билан фаворит бўларди»

Автор: admin

«Арсенал», «Манчестер Сити», «Реал» ва «Тоттенҳем» клубларининг собиқ ҳужумчиси Эммануел Адебаёр Мадрид клубининг Чемпионлар Лигасида кейинги босқичга чиқиш имкониятларини баҳолади.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» турнирнинг 1/8 финалида «Манчестер Сити»га тўқнаш келган ва ўз майдонида 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган. Жавоб баҳси 7 август куни «Этиҳад»да бўлиб ўтади.
«Реал» камбек қила оладими? Агар сиз бу ҳақда 2 йил олдин сўраганингизда, мен «ҳа» деган бўлардим. «Реал» Криштиану билан фаворит бўларди. Жамоада исталган вақтда ўйинни ўзгартирадиган ва бир мавсумда 50та тўп киритадиган гол машинаси бор эди.  
«Реал» биринчи ўйинни ўз уйида 1:2 ҳисобида ютқазди. Жавоб баҳси Манчестерда «Сити»га қарши мухлисларсиз бўлади. Аммо имконсиз нарсанинг ўзи йўқ. «Реал»да Марсело, Бензема, Куртуа каби тажрибали футболчилар бор ва улар буюк ўйинларга тайёр», – деб Адебаёрнинг сўзларини келтиради АС.
124   
Добавить комментарий
Ваше имя: *