Goal24.uz » Transfer » ПСЖ “Ливерпул” футболчисини сотиб олмоқчи

ПСЖ “Ливерпул” футболчисини сотиб олмоқчи

Автор: admin

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
Санчес кетади
Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ҳужумчиси Алексис Санчес расман “Интер” футболчисига аяланади.
Бу ҳақида бир нечта италия нашрлари маълум қилмоқда. Унга кўра, “Интер” “қизил иблислар”га ҳужумчи учун 15 миллион евро тавон пули тўлайди.
Эслатиб ўтамиз, “Интер” аллақачон Санчесни “Хетафе”га қарши Европа Лигаси мусобақаси ўйини учун рўйхатга киритган.

“Юве” уни кузатмоқда
Туриннинг “Ювентус” клуби “Барселона” ҳимоячиси Серҳио Акемени нишонга олмоқда.
“Мундо Депортиво”нинг маълум қилишича, гвинеялик футболчининг клуб билан шартномаси 2021-йилда ўз якунига етади. Шу сабабли, иккинчи жамоанинг етакчиси учун “Ювентус” курашга қўшилган. Манбанинг маълум қилишича, “Юве” 22 ёшли ҳимоячи учун шахсий шартнома тайёрламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Серҳио “Барселона Б” шарафини бу мавсумда 27 та ўйинда ҳимоя қилди, бироқ голли вазият ярата олмади.

Почеттино “Барса”да?!
Айни дамда ишсиз қолиб кетган Маурисио Почеттино Каталония клубида иш бошлаши мумкин.
"Даилй Маил"нашрининг маълум қилишича,
“Барселона” ЙEЧЛ ғолиблигини қўлга киритмаса, Кике Сетен ўрнини аргентиналик мутахассис эгаллайди.
Манбанинг маълум қилишича, Почеттино ва Бартамеу аллақачон янги шартнома борасида оғзаки келишувга эришган.

“Ливерпул” ҳимоячи изламоқда
Англиянинг “Ливерпул” клуби ёзда Робертсон учун дам олиш имкониятини яратиб беришга қодир чап қанот ҳимоячисини сотиб олиш ниятида.
Клуб расмий сайтининг маълум қилишича, жамоа нишонида Олимпиякос” ҳимоячиси Константинос Симкас турибди.
Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли футболчи айни дамда Европа Лигаси мусобақасида ўз амплуасидаги энг яхши футболчи саналади.

ПСЖ “Ливерпул” футболчисини сотиб олмоқчи
Парижнинг ПСЖ клуби “Ливерпул” марказий ҳимоячиси Жоел Матип билан жиддий қизиқиб қолди.
Киcк442 нашрининг маълум қилишича, Париж клуби жамоани тарк этиши аниқ бўлиб улгурган Тиаго Силванинг ўрнини тўлдиришини режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, камерунлик ҳимоячи “Ливерпул” сафида 85 та ўйинда майдонга тушди ва жамоанинг асосий ҳимоячисига аялана олди.
236   
Добавить комментарий
Ваше имя: *