Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Карим Бензема футболга муҳаббат қўйишига ким сабабчи бўлганини айтди

Карим Бензема футболга муҳаббат қўйишига ким сабабчи бўлганини айтди

Автор: admin

“Реал” ҳужумчиси Карим Бензема фаолиятига энг кўп таъсир қилган спортчилар ҳақида гапирди.

“Очиғи, аниқ бир жавоб йўқ. Кўпчилик мени илҳомлантиради, лекин келинг, мисол қилиб футболчини олайлик. Бразилиялик Роналдо туфайли мен футболга меҳр қўйганман. Барчаси унинг ўйини ва ҳаракатлари туфайли, буни ҳамма билади.
Умуман олгандами? Баскетболнинг ашаддий мухлиси бўлмасам-да, Майкл Жорданни айтган бўлардим. Унинг “Чикаго”да қилган ишлари таҳсинга сазовор.
Яна бир спортчи? Эҳтимол, Майк Тайсон, чунки Тайсон – бу куч”, дейди Бензема.
Маълумот учун, Бензема 2009-йилдан бери “Реал” шарафини ҳимоя қилиб келади. Бунгача у “Лион” сафида тўп сурган. 32 ёшли футболчи шу вақт мобайнида “қироллик клуби” билан 19 та совринни қўлга киритган.
130   
Добавить комментарий
Ваше имя: *