Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Малком яна Ла Лигага қайтиши мумкин

Малком яна Ла Лигага қайтиши мумкин

Автор: admin

Унинг ўзи ҳам шуни хоҳлаяпти.
Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби вингери Малком яна Испанияга қайтиши мумкин.
Эстадио Депортиво нашри тарқатган хабарга кўра, 23 ёшли бразилиялик футболчининг хизматларига “Севиля”дан жиддий қизиқиш пайдо бўла бошлаган. Уни шахсан андалусияликлар спорт директори Роман Мончи Испанияга қайтармоқчи. Гап шундаки, Мончи Малкомни 18 ёшидан буён, яъни у “Коринтианс” сафида тўп сураётган чоғларидан буён кузатиб келади.
Айтиш лозимки, Мончи “Рома”да ишлаб юрган пайтида 2018 йил Малкомни “бўрилар” сафига олиб келишга ҳаракат қилиб кўрган, аммо якунда “Барселона” уни илиб кетган эди.
Малкомнинг ўзи ҳам кучли чемпионатларда ўйнамоқчи.
Эслатиб ўтамиз, “Зенит” Малкомни бир йил муқаддам “Барселона”дан 40 млн эвро эвазига сотиб олган эди.
104   
Добавить комментарий
Ваше имя: *