Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » "Реал" футболчиси "Вилярреал"га ўтиши мумкин

"Реал" футболчиси "Вилярреал"га ўтиши мумкин

Автор: admin

У "қироллик клуби"ни тарк этади.
“Реал” Мадрид клуби ярим ҳимоячиси Оскар Родригес мавсумлар оралиғида жамоасини ўзгартириши мумкин.
ЭСПН нашрининг хабар беришича, 22 ёшли испаниялик футболчини “Вилярреал” ўз сафида кўрмоқчи. “Сариқ сув ости кемаси” бу борада “қироллик клуби” билан музокараларни ҳам бошлаб юборган.
Маълумот учун, Родригес мавсумни “Леганес” сафида ижарада ўтказди ва Ла Лигада 30 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 9 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг "Реал" билан амалдаги шартномаси эса 2023 йилга қадар имзоланган.
108   
Добавить комментарий
Ваше имя: *