Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » Фабио Капелло «Милан»га қайтиши мумкин

Фабио Капелло «Милан»га қайтиши мумкин

Автор: admin

Италиялик мураббий Фабио Капелло «Милан»га қайтиши мумкин.
Милан Неwс хабарига кўра, 74 ёшли мутахассис «Милан» офисида 2 соатдан ортиқ вақт бўлган. Бу шунчаки дўстона ташриф бўлиши ҳам мумкин, аммо «Милан» раҳбарияти Капеллога клуб элчиси лавозимини таклиф қилмоқчи ва дастлабки музокараларни ҳам ўтказишган.
Фабио Капелло футболчи сифатида 1976-1979 йилларда «Милан» шарафини ҳимоя қилган ва 65та ўйинда 4та гол урган. 
3 марта клубни мураббий сифатида бошқарган. 1987 йилда, 1991-1996 йилларда ва 1997-1998 йилларда. Унинг қўли остида «россонери» 4 марта Италия чемпиони, 3 марта мамлакат Суперкубоги соҳиби, Чемпионлар Лигаси ва УEФА Суперкубоги ғолиби бўлган.
144   
Добавить комментарий
Ваше имя: *