Goal24.uz » Ўзбекистон » Бундеслига клуби Остон Ўрунов учун «Спартак»ка 5 млн евро таклиф қилди

Бундеслига клуби Остон Ўрунов учун «Спартак»ка 5 млн евро таклиф қилди

Автор: admin

Тез орада «Спартак» сафига ўтиши кутилаётган «Уфа» яримҳимоячиси Остон Ўрунов фаолиятини Германияда давом эттириши мумкин.
Метаратингс.ру манбасининг хабар беришича, Бундеслига клубларидан бири Москва клубига ўзбекистонлик 19 ёшли футболчи учун 5 миллион евро таклиф қилган. 
Қайд этилишича, Ўрунов «Спартак» клуби сафига ўтгач, дарҳол Германияга йўл олиши ҳам мумкин. Маълум қилинишича, футболчи ҳуқуқий жиҳатдан «Уфа» собиқ раҳбари, айни дамда «Спартак» бош директори саналмиш Шамил Газизовга тегишли. 
Шундай бўлган тақдирда, ушбу олиб-сотиш трансферидан 1 миллион евро «Уфа» ҳисоб рақамига келиб тушса яна 1 миллион евро комиссион харажатларга, қолган 3 миллион эса «Спартак» ҳисоб рақамига келиб тушади. 
Манбанинг хабарига кўра, Газизов Ўруновни ҳозирнинг ўзида сотмоқчи эмас. «Спартак» бош директори Ўруновнинг трансфер бозоридаги нархи кейинги йилдаёқ 5 миллион евродан ўсишига ишонмоқда.
181   
Добавить комментарий
Ваше имя: *