Goal24.uz » Европа жамоалари » Fransiya » Мемфис Депай: «Лион» ғалабага чанқоқ жамоа, «Ювентус»дан қўрқмаймиз»

Мемфис Депай: «Лион» ғалабага чанқоқ жамоа, «Ювентус»дан қўрқмаймиз»

Автор: admin

«Лион» ҳужумчиси Мемфис Депай Чемпионлар лигаси 1/8 финали жавоб учрашуви доирасидаги «Ювентус»га қарши кечадиган ўйин ҳақида ўз фикрини билдирди.
«Биринчи ўйинда жамоамизнинг ўзига бўлган ишончи қувонтирганди. Ўшанда «Ювентус» ўз ўйинини кўрсата олмаган. Орадан анча вақт ўтиб, вазият ўзгарди. Энди улар биздан кўра кўпроқ ўйин ўтказиб, яхшироқ тайёргарликга эга. Шунга қарамай, орадаги танаффус менга Чемпионлар лигасида ўйнаш имконини яратди. Муҳим баҳсга тайёрман.
Турнирдаги янги қоидага кўра, майдонда фаворитни кўрсатиш қийин. Чунки бир ўйинлик баҳсда исталган натижа қайд этилиши мумкин. «Ювентус»да турнир финалларида тўп сурган тажрибали футболчилар кўп, бизда эса ҳозиргидек босимни ҳис қила кўрмаган ёшлар талайгина. Бизда ғалабага чанқоқ жамоа бор, «Ювентус»дан қўрқмаймиз. Туринда керакли натижани қайд эта олсак, ажойиб бўларди», - дея Депайнинг сўзларини келтирмоқда УEФА расмий сайти.
Маълумот учун, Туриндаги ушбу ўйин 7 август куни бўлиб ўтади. Францийадаги дастлабки баҳсда «Лион» минимал ҳисобда ғалабага эришганди.
162   
Добавить комментарий
Ваше имя: *