Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Анчелотти Чемпионлар лигасининг икки фаворитини айтди

Анчелотти Чемпионлар лигасининг икки фаворитини айтди

Автор: admin

«Эвертон» бош мураббийи Карло Анчелотти Чемпионлар лигаси нимчоракфинал ўйинларидан олдин турнирнинг фаворитлари ҳақида фикр билдирди.
«Чемпионлар лигаси «саккизлик финали» форматида ўтиши аксарият клубларга устунлик беради. Ҳар ҳолда битта ўйиндан иборат баҳсда исталган натижа қайд этилиши мумкин. Мавсумдаги бош мақсад сифатида Чемпионлар лигаси ғолиблигини қўйган клубларни турнир фаворити сифатида кўрсатиш мумкин. Булар ҳозиргача Чемпионлар лигаси яримфиналига чиқа олмаган «ПСЖ» ва «Манчестер Сити» клубидир», - дея Анчелоттининг сўзларини келтирмоқда Футбол Италиа.
Маълумот учун, ҳозирга келиб «Лейпциг», «Атлетико», «Аталанта» ва «ПСЖ» клублари чоракфинал йўлланмасини нақд қилган. Яна тўрт жуфтлик плей-оффнинг жавоб баҳсини ўтказишлари керак: «Реал» — «Манчестер Сити» (1:2), «Лион» — «Ювентус» (1:0), «Наполи» — «Барселона» (1:1) ва «Челси» — «Бавария» (0:3).
152   
Добавить комментарий
Ваше имя: *