Goal24.uz » Европа жамоалари » Germaniya » Левандовски: «Энг яхши кўрган мураббийим – Клопп, Гвардиола – 2-ўринда»

Левандовски: «Энг яхши кўрган мураббийим – Клопп, Гвардиола – 2-ўринда»

Автор: admin

«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски фаолиятидаги энг яхши кўрган мураббийлари ҳақида фикр билдирди.
«Фаолиятимдаги энг яхши мураббий – Юрген Клопп. Иккинчи ўринда эса Хосеп Гвардиола. Клопп ўйинчилар билан шундай муносабатда бўладики, футболчилар уни ўз оталаридек ҳис қилишади. Мураббийлик борасида эса у сенга исталган гапни, ҳаттоки қаттиқроқ гапларни ҳам гапириши мумкин. 
Клопп футболчиларга жуда кучли мотивация беради. Унинг иш услубини мукаммал дея оламан. У қачон футболчига босим ўтказиш кераклигини, қай вақтда эса руҳан қўллаб-қувватлаш лозимлигини жуда яхши билади. Юрген ҳеч қачон чегарадан ўтмайди. Унинг иши ҳайратланарли», - дея Левандовскининг сўзларини келтирмоқа ЭСПН.
Эслатиб ўтамиз, Левандовски Дортмунднинг «Боруссия» клуби сафида Юрген Клопп қўл остида тўп сурган.
103   
Добавить комментарий
Ваше имя: *