Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Виллиан учун курашда «Арсенал»да битта рақобатчи қолди

Виллиан учун курашда «Арсенал»да битта рақобатчи қолди

Автор: admin

«Челси» билан шартномасини узайтиришни истамаётган Виллиан янги мавсумни бошқа клубда бошлаши ойдинлашган, дея ёзмоқда Тҳе Атҳлетиc нашри.
Манбанинг хабар беришича, бразилиялик футболчи учун курашаётган тўрт клубдан фақат иккитаси футболчи учун асосий даъвогарлигича қолмоқда. Аввалроқ, Виллиан учун «Челси», «Арсенал», «Барселона» ва «Интер Маями» клублари кураш олиб бораётган эди, ҳозирда эса фақат «Арсенал» ҳамда номи сир тутилаётган клуб қолган.
Нашрнинг қайд этишича, Виллиан катта эҳтимол билан янги мавсумни «Арсенал»да бошлайди. Сабаби «канонирлар» раҳбарияти 31 ёшли бразилиялик футболчи истаётгандек 3 йиллик шартнома таклиф қилган. Клуб бош мураббийи Микел Артета ҳам Виллиан билан суҳбатлашиб, унга ишонч билдиришини маълум қилган. 
Маълумот учун, Виллиан ушбу мавсумда «Челси» сафида 47 ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 9та голли узатмага муаллифлик қилган.
113   
Добавить комментарий
Ваше имя: *