Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » Дибала – А Серияда мавсумнинг энг яхши футболчиси. Роналду лауреатлар қаторига киритилмади

Дибала – А Серияда мавсумнинг энг яхши футболчиси. Роналду лауреатлар қаторига киритилмади

Автор: admin

А Серия расмий сайти Италия чемпионати 2019/20 йилги мавсуми якунларига кўра, индивидуал совринлар бўйича лауреатларни эълон қилди.
Ҳар бир номинация бўйича танланган футболчилар Нетcо Спортсънинг А Серия ўйинлари, кубок ва Суперкубок учрашувларидаги маълумотлари асосида тузилган.
Энг яхши дарвозабон: Войчех Шченсни («Ювентус»);
Энг яхши ҳимоячи: Стефан де Врей («Интер»);
Энг яхши яримҳимоячи: Алехандро Гомес («Аталанта»);
Энг яхши ҳужумчи: Чиро Иммобиле («Лацио»);
Энг яхши ёш футболчи: Деян Кулусевски («Парма»);
Энг яхши ўйинчи (МВП): Пауло Дибала («Ювентус»).
Маълумот учун, аргентиналик форвард якунланган мавсумда 33 ўйинда майдонга тушиб, 11 гол ва 11та ассист амалга ошириб, «Юве»га кетма-кет 9-марта Италия чемпиони бўлишига муносиб ҳисса қўшди. 
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда ушбу совринга Криштиану Роналду муносиб топилган эди. Бу сафар португалиялик ҳужумчи лауреатлар сафига киритилмаган.
147   

Комментарии
(1)

  1. Ronaldo 4 августа 2020 23:21
    • Не нравится
    • 0
    • Нравится
    Necta gol urgan
Добавить комментарий
Ваше имя: *