Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Адебаёр: «Моурино – футбол тарихидаги энг яхши мураббий»

Адебаёр: «Моурино – футбол тарихидаги энг яхши мураббий»

Автор: admin

«Тоттенҳем» собиқ футболчиси Эммануел Адебаёр ҳозирда Лондон клубини бошқараётган Жозе Моуринони жаҳоннинг энг яхши мураббийи деб билишини маълум қилди.
«Моуринони жуда яхши кўраман, у билан бирга ишлаганимда муносабатларимиз аъло даражада эди. Айнан у менга ишониб «Реал»га таклиф қилганди. Бу катта шараф эди, зеро Мадрид клубига ҳамма ҳам таклиф этилмайди. 
Фаолиятимда эришган ягона соврин – Испания кубогидаги ғолибликни айнан Моурино бошқарувида қўлга киритганман. Ҳозирда «Тоттенҳем»га айнан у бош мураббийлик қилаётганидан хурсандман. Жозега омад тилаб қоламан. Уни футбол тарихидаги энг яхши мураббий деб ҳисоблайман», - дея тоголик ҳужумчининг сўзларини келтирмоқда Гоал.
Маълумот учун, Адебаёр 2011 йилда «Реал» сафида тўп суриб, 14 ўйинда 5та голга муаллифлик қилган.
127   
Добавить комментарий
Ваше имя: *