Goal24.uz » Жаҳон » “Мен босиб ўтган йўл ва унинг манзили ҳақида фақат орзу қилиш мумкин”. Икер Касиляс футболчилик фаолиятини якунлагинини маълум қилди

“Мен босиб ўтган йўл ва унинг манзили ҳақида фақат орзу қилиш мумкин”. Икер Касиляс футболчилик фаолиятини якунлагинини маълум қилди

Автор: admin

“Реал” ва “Порту” клублари собиқ дарвозабони Икер Касиляс футболчилик фаолиятини якунлаганини маълум қилди.
“Босиб ўтган йўлинг ва сени атрофингдаги одамлар муҳим, унинг якуний манзили эмас. Чунки йўл меҳнат ва машаққатлар билан босиб ўтилади. Ҳеч қандай шубҳасиз шуни айта оламан, мен босиб ўтган йўл ва унинг манзили ҳақида фақат орзу қилиш мумкин”, — дея ёзади Касиляс.
39 ёшли дарвозабон “Реал” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У мадридликлар клубида 510 та ўйин ўтказган ва 2015-йилда у ерни тарк этган.
Икер “Реал” билан беш марта Испания чемпионатида, икки мамлакат Кубоги ва тўрт бор Испания Суперкубогида зафар қучган. Касиляс уч марта Чемпионлар Лигаси ғолибига айланган.
Испания терма жамоасида 2010-йилда Жаҳон Чемпионати олтин медалларига эга бўлган ва икки бор (2008 ва 2012-йиллар) Европа чемпионатида зафар қучган.
Эслатиб ўтамиз, дарвозабон 2019-йилнинг март ойида “Порту” машғулотида юрак хуружини бошдан кечирди. Икер футболчилик фаолиятини якунлаши ҳақидаги хабарлар қишда ҳам чиққанди. Аввалроқ Касиляс “Реал” президентига маслаҳатчи бўлиши хабар қилинганди.
124   
Добавить комментарий
Ваше имя: *