Goal24.uz » Chempionlar ligasi » УEФА коронавирус туфайли ўйинни ўтказа олмаган клубларга техник мағлубият ёзади

УEФА коронавирус туфайли ўйинни ўтказа олмаган клубларга техник мағлубият ёзади

Автор: admin

УEФА еврокубокларнинг кейинги мавсуми учун мўлжалланган регламентни ишлаб чиқди. Унда коронавирус пандемияси билан боғлиқ чекловлар бор.
УEФА ҳар бир босқич қуръасидан олдин мамлакатлар ўртасидаги ҳаракатланиш чекловлари ҳақидаги маълумотларни эълон қилади. 
Клублар қуръага 2 кун қолганида маҳаллий ҳукумат ўрнатган чекловлар ҳақида УEФАни хабардор қилиши лозим. Агар бундай маълумот бўлмаса, УEФА ўз манбаларидаги маълумотларга таянади. Агар клуб майдонга тушиш имконини топмаса, унга техник мағлубият ёзилади.
Агар ҳукумат томонидан мамлакатга кириш чекловлари ўрнатилган бўлса, клуб ўйинни нейтрал майдонда ўтказиш имконини топиши ва бу ҳақда таклифни бериши лозим. Акс ҳолда, техник мағлубият ёзилади.
Агар клублар маҳаллий ҳукумат чекловлари ҳақида етарли маълумот беришмаса (ёки чекловлар ўйинни нейтрал майдонга кўчириш учун етарли даражада қатъий бўлмаса), ўйиннинг ўтказилиш жойини УEФА белгилайди. Агар қайсидир жамоа майдонга тушишдан бош тортса, техник мағлубият ёзилади.
Агар маҳаллий ҳукумат чекловлари қуръадан кейин жорий қилинса, мезбон жамоага техник мағлубият ёзилади.
Агар иккала клуб ҳам майдонга тушишдан бош тортса ёки ўйиннинг ўтказилмай қолишида айбдор деб топилса, мусобақадан четлатилади.
Клублар ўйиндан олдин тест топширишади. Агар тестлар мусбат натижа берса, УEФА маҳаллий ҳукумат қарорини кутади. Агар жамоада камида 13 футболчи соғлом бўлса ва маҳаллий ҳукумат ўйиннинг ўтказилишига рухсат берса, жамоа майдонга тушиши шарт. Агар рухсат бермаса, УEФА ўйинни бошқа санага кўчириши мумкин. Агар кўчиришнинг иложи бўлмаса, клубга техник мағлубият ёзилади.
165   
Добавить комментарий
Ваше имя: *