Goal24.uz » Ўзбекистон » Ўзбекистон терма жамоаси йиғинига чақирилган футболчиларнинг 6 нафарида коронавирус аниқланди

Ўзбекистон терма жамоаси йиғинига чақирилган футболчиларнинг 6 нафарида коронавирус аниқланди

Автор: admin

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Тошкентдаги йиғинини олти нафар футболчи тарк этди.
Ўзбекистон футбол ассоциациясининг маълум қилишича, 3—10-август кунлари бўлиб ўтадиган йиғинга жалб қилинган футболчиларнинг олти нафарида CОВИД-19 инфекцияси аниқланган. Уларда касаллик аломатлари кузатилмаган ва барча футболчи ўзини яхши ҳис қилмоқда.
Терма жамоа штаби эҳтиёт чораси сифатида футболчиларга жавоб берган. Уларнинг ҳолати клублар шифокорлари назоратида бўлади.
Аввалроқ “Пахтакор” клубида коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилган ва шу сабаб жамоанинг йиғинга жалб қилинган 13 нафар футболчиси ўрнига бошқа ўйинчилар олиб келинганди.
Эслатиб ўтамиз, Вадим Абрамов қўл остидаги Ўзбекистон терма жамоаси сентябрь ойида Тожикистон (3-сентябрь) ва Эрон (7-сентябрь) терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этади. Октарб ва ноябр ойларида эса ЖЧ—2022 2-саралаш босқичидаги ўйинлар кутиб турибди.
154   
Добавить комментарий
Ваше имя: *