Goal24.uz » Жаҳон » Нидерландия футбол иттифоқи аёл футболчининг эркаклар жамоасида ўйнашига рухсат берди

Нидерландия футбол иттифоқи аёл футболчининг эркаклар жамоасида ўйнашига рухсат берди

Автор: admin

Нидерландия футбол иттифоқи (КНВБ) тажриба сифатида 19 ёшли аёл футболчи Эллен Фоккемега “Фоарут” клубининг эркаклар жамоасида ўйнашга рухсат берди.
Айни дамда Нидерландияда 19 ёшгача бўлган аралаш жамоаларга рухсат берилган. 19 ёшдан сўнг қизлар А категориясида ўғил болалар билан бирга ўйнай олмайди. Улар аёллар клублари ёки Б категорияга кирувчи аралаш жамоаларда ўйнаши мумкин, холос. Агар тажриба муваффақиятли ўтадиган бўлса, КНВБ бу тақиқни олиб ташлайди.
Нидерландия футбол иттифоқи мазкур қоиданинг олиб ташланиши аёллар жамоалари мавжуд бўлмаган чекка ҳудудларидаги қизларнинг спортда ўзини кўрсатишига ёрдам беради деган фикрда.
“ “Фоарут” клубида ўйнашда давом этишимдан жуда хурсандман. Бу йигитлар билан беш ёшимдан бери ўйнаб келаман ва келаси мавсумда улар сафига қўшила олмасам жуда алам қиларди. Бу қандай бўлишини билмайман, аммо бундай тажрибада қатнашаётганимдан жуда хурсандман”, — дейди Эллен.
“Фоарут” ҳаваскор футбол клуби Нидерландиянинг тўққизинчи дивизиони иштирокчиси ҳисобланади.
133   
Добавить комментарий
Ваше имя: *