Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Бензема фаолиятини якунлагандан кейин қайси спорт тури билан шуғулланмоқчи эканлигини айтди

Бензема фаолиятини якунлагандан кейин қайси спорт тури билан шуғулланмоқчи эканлигини айтди

Автор: admin

«Реал» ҳужумчиси Карим Бензема профессионал футболдаги фаолиятини якунлагач, кикбоксинг билан шуғулланишга тайёрлигини айтиб ўтди.
Бензема ЁуТубеъдаги каналида таниқли кикбоксёр Фуад Эзбири билан суҳбатлашиб бу ҳақда гапирди: «Фуад, дўстим, мен яккакурашларни яхши кўраман. Бирга ўтказган машғулотларимиздан биласан - яккакурашлар жону-дилим. Футболчилик карерамни якунлаганимдан кейин сен билан машғулотларда қатнашмоқчиман. Жангга чиқишга тайёрлигимни айтсанг, муаммо йўқ, мен ҳамма нарсага тайёрман», - дейди «Реал»нинг францийалик 33 ёшли форварди.
Маълумот учун, 2009 йилдан буён Мадрид клубида фаолият юритиб келаётган Карим Бензема ҳозиргача «Реал» билан бирга 19та совринга эга чиқди.
115   
Добавить комментарий
Ваше имя: *