Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » «Ювентус» Саррининг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган 5 мураббий билан алоқага чиқди

«Ювентус» Саррининг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган 5 мураббий билан алоқага чиқди

Автор: admin

«Ювентус» янги мураббий илинжида 5 мутахассис билан алоқага чиқди. Бу ҳақда журналист Танкреди Палмери хабар тарқатди.

Манбага кўра, агар туринликлар Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичидан ўта олишмаса, жамоа бош мураббийи Маурисио Сарри истеъфога чиқарилиши мумкин. «Ювентус» ушбу босқичда «Лион» билан тўқнаш келади. "Кекса синёра" Францийада бўлиб ўтган дастлабки ўйинда 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

"Юве" учун энг асосий мақсад «Реал» устози Зайниддин Зидан ҳисобланади. Жамоа раҳбарияти у билан нафақат алоқага чиқди, балки клубнинг ривожланиш стратегияси билан ҳам таништирди. Режа доирасида «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Пол Погба ортга қайтарилиши керак. Аммо Зидан ушбу таклифга рад жавобини берди.

Шунингдек, «Ювентус» Маурисио Почеттино, Симоне Индзаги («Ласио»), Лучано Спаллетти ва Жанперо Гасперини («Аталанта») билан алоқага чиқди.

Сарри 2019 йилнинг ёзида «кекса синёра» бош мураббийи этиб тайинланган эди. 2019/20 йилги мавсумда «Ювентус» Италия чемпионига айланди ва Италия кубоги финалигача етиб келиб, унда «Наполи»га пеналтилар сериясида ютқазди.
Манба: спорт24.ру
107   
Добавить комментарий
Ваше имя: *